Мюнхеннинг «Бавария» клуби 2020 йил ёзида «Ливерпуль» етакчисини сотиб олиши мумкин, деб ёзмоқда АС.
«Бавария» Салоҳ учун ПСЖ билан кураш олиб боришига тўғри келади. Боиси парижликлар ҳам мисрлик футболчини анчадан бери кузатиб келмоқда.
«Ливерпуль» ўз етакчисини 200 миллион еврога баҳоламоқда. Салоҳнинг Мерсисайд клуби билан шартномаси 2023 йил 30 июнига қадар тузилган.
Муҳаммад жорий мавсум «Ливерпуль» сафида Англия Премьер Лигасининг 11 та ўйинида қатнашиб, олтита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)