Apple бош дизайнери Жони Айв энди корпорацияда бошқа ишламайди. Айвнинг лавозимдан кетганлиги ҳақида The Verge хабар берган. Собиқ бош дизайнер ҳақидаги маълумотлар Apple сайтидаги раҳбарият бўлимидан ҳам олиб ташланган.
Айвнинг Apple’ни тарк этаётгани жорий йилнинг июнь ойида маълум бўлган, бироқ унинг истеъфоси қачон рўй бериши эълон қилинмаганди.
Жони Айв Apple’да 1992 йилдан буён ишлаб келаётганди. iPod, iPhone ва Macbook қурилмаларининг кўплаб дизайнлари унинг раҳбарлиги остида ишлаб чиқилган.
Айв энди асосий мижози Apple корпорацияси бўлган ўз шахсий дизайнерлик компаниясини бошқаради.
Изоҳ (0)