Украина пойтахти электр энергиясиз қолди. Бу ҳақда «Strana.UA» хабар бермоқда.
Подстанциядаги авария туфайли Киевда светофорлар ва йўл ёритгичлари ишламаяпти. Шунингдек, турар жойлар ва муассасалар, жумладан, экология масалалари муҳокама қилинаётган Олий Рада ҳам электр энергияси таъминотидан узилган.
Таъмир бригадалари аварияни бартараф этишга уринмоқда. Истеъмолчиларни захира тизимларига қайта улаш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкентда ТВ орқали жонли эфирда узатилаётган сайлов дебати электр ўчгани сабабли узилиб қолгани ва пойтахт метросидаги учта бекатда чироқлар ўчгани маълум қилинганди.
Изоҳ (0)