Тошкентнинг Миробод тумани «Байналминал» маҳалласида жойлашган уйда ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати.
Қайд этилишича, воқеа ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига 26 ноябрь, сешанба куни соат 12:36 ларда хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 3 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 7 дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 12:56 да қуршаб олиниб соат 12:59 да тўлиқ бартараф этилган ҳамда аланга қўшни хонадонларга ўтиб кетишининг олди олинган.
Ёнғиндан уйнинг 90 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 50 квадрат метр майдонида томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.
Хабарда айтилишича, ёнғинни ўчириш вақтида уй эгасининг ўғли И.Й.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)