24 ноябрь куни Ўзбекистонда олти нафар фуқаро ис газидан заҳарланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Қайд этилишича, Андижон вилояти Улуғнор тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида яшовчи 6 нафар фуқаро (2 нафар эркак, 3 нафар аёл, 1 нафар вояга етмаган қиз) газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаганликлари оқибатида ис газидан заҳарланиб, ўзларини нохуш ҳис қилиб, шифохона ётқизилган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан прокуратура органлари томонидан тергов олди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Россияга келганига 5 кун бўлган ўзбекистонлик фуқаронинг ис газидан заҳарланиб вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.
«Ҳудудгазтаъминот» компанияси сўнгги пайтларда тез-тез кузатилаётган ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш учун хавфсизлик чоралари ҳақида маълумот берди.
Изоҳ (0)