Футбол бўйича Италия А Серияси 13-тури доирасида 23 ноябрь, шанба куни иккита ўйин бўлиб ўтди.
Турнинг марказий баҳси Миланда кечди. Унда «Милан» Карло Анчелотти қўл остидаги «Наполи»ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Меҳмонлар сафида Ирвинг Лосано ҳисобни очган бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб, Жакомо Бонавентура ҳисобни тенглаштирди.
Антонио Конте бошлиқ «Интер» эса сафарда «Торино»ни 3:0 ҳисобида енгди. Голларга Лаутаро Мартинес, Стефан де Врей ҳамда Ромелу Лукаку муаллифлик қилди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Интер» очколари сонини 34 тага етказиб, «Ювентус»дан бир очко кам жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.
А Серия
13-тур баҳслари
23 ноябрь, шанба
«Милан» — «Наполи» 1:1
Голлар: 0:1 – 24 Лосано, 1:1 – 29 Бонавентура.
«Торино» — «Интер» 0:3
Голлар: 0:1 – 12 Мартинес, 0:2 – 32 де Врей, 0:3 – 55 Лукаку.
Изоҳ (0)