Футбол бўйича Англия Премьер Лигаси 13-туридан ўрин олган марказий баҳсда — «Манчестер Сити» ўз майдонида «Челси»ни қабул қилди.
21-дақиқада Нголо Канте гол урган ҳолда «Челси»ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан 8 дақиқа ўтиб Кевин де Брюйненинг зарбаси меҳмонлар дарвозасидан жой олди — 1:1. Ўйиндаги сўнгги гол эса 37-дақиқада Рияд Маҳрез томонидан киритилди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Манчестер Сити» очколарини 28 тага етказиб, мусобақа жадвалида 3-ўринга кўтарилдган бўлса, «Челси» эса эса 26 очко билан 4-ўринга тушиб қолди.
АПЛ13-тур баҳси23 ноябрь, шанба
«Манчестер Сити» — «Челси» 2:1
Голлар: 0:1 — 21 Канте, 1:1 — 29 Де Брюйне, 2:1 — 37 Маҳрез.
«Манчестер Сити»: Эдерсон, Канселу, Менди, Стоунз, Фернандино, Родри (Гундўған, 52) Давид Сильва (Фоден, 67), Стерлинг, де Брюйне, Маҳрез, Агуэро (Жезус, 77).
«Челси»: Аррисабалага, Зума, Томори, Эмерсон (Жеймс, 59), Аспиликуэта, Жоржино (Маунт, 74), Ковачич, Пулишич, Канте, Виллиан, Абраҳам (Бацҳуайи, 73).
Огоҳлантиришлар: Жоржино (61), Гундўған (90+1).
Изоҳ (0)