Тошкент мезбонлик қилаётган ММА бўйича GFC 20 мусобақаси доирасида яна бир жанг якунига етди.
Супер оғир вазн тоифасида октагонга чиққан Ўзбекистон вакили Амин Эргашев беларуслик Сергей Алексеевичга қарши баҳс олиб борди. Биринчи раунднинг 11-сониясида Эргашев кучли зарба қабул қилиб олди ва ҳакам нокаут қайд этган ҳолда жангни тўхтатди.
Аввалроқ Аҳлиддин Мирзадавлатов ва Жаҳонгир Жумаев муддатидан аввал рақибларини таслим этган, шунингдек, Авлиёхон Ҳамидов бразилиялик жангчини очколар ҳисобида енганди. Нурсултон Рўзибоев украиналик рақибини техник нокаутга учратди. Жамшид Раҳмоналиев эса суринамлик спортчига имкониятни бой берди.
Изоҳ (0)