Тошкент мезбонлик қилаётган ММА бўйича GFC 20 мусобақаси доирасида яна бир жанг якунига етди.
90 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги Ўзбекистон вакили Нурсултон Рўзибоев украиналик Артём Шокалога қарши октагонга кўтарилди. Икки раундда Рўзибоев устунликка эга бўлди. Учинчи раунд аввалида украиналик яккакурашчининг мураббийлари жангни тўхтатишни сўради. Натижада Нурсултон техник нокаут билан ғалабага эришди.
Аввалроқ Аҳлиддин Мирзадавлатов ва Жаҳонгир Жумаев муддатидан аввал рақибларини таслим этган, шунингдек, Авлиёхон Ҳамидов бразилиялик жангчини очколар ҳисобида енганди. Жамшид Раҳмоналиев эса суринамлик спортчига имкониятни бой берди.
Изоҳ (0)