Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси 20 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқалган Зангиота туманидаги 38-мактабга оид видеолавҳа юзасидан маълумот берди.
Видеода ҳудуддаги кўп қаватли уй қувурларининг ёрилиши натижасида 38-мактаб ҳовлисига оқова сувнинг оқиб кириши салбий ҳолатни юзага келтиргани тасвирланган.
«Бу ҳолатдан Зангиота тумани ҳокимлиги хабардор бўлиб, вилоят ҳокимлиги томонидан 6,7 миллиард сўм ажратилишига эришилган. Айни пайтда мактаб ҳудудидан узоқлаштирилган ҳолда қувур ётқизиш ишлари олиб борилмоқда», — дейилади Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси баёнотида.
Изоҳ (0)