Тошкент туманида 180 000 туркман манатини қонунга хилоф равишда сотган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент тумани Гулистон маҳалласида С.О. исмли фуқаро икки нафар шериги билан фуқаро О.А.га 180 000 Туркманистон манатини 18 000 АҚШ долларига қонунга хилоф равишда сотган вақтда ушланган.
Мавзуга доир: Наманганда қалбаки доллар сотган шахс қўлга олинди
Изоҳ (0)