Футбол бўйича Франция чемпионатининг 14-тури доирасида 22 ноябрь, жума куни Томас Тухель бошқарувидаги Парижнинг ПСЖ клуби ўз майдонида «Лилль»ни синовдан ўтказди.
Беллашувнинг 17-дақиқасида Париж клуби ҳужумчиси Мауро Икарди ҳисобни очган бўлса, 31-дақиқага келиб аргентиналик ярим ҳимоячи Анхель Ди Мария Юлиан Дракслер узатмасини голга айлантирди.
Шу тариқа ПСЖ ўз уйида кечган баҳсда «Лилль» устидан ишончли ғалабага эришди ва 3 очкога эга бўлди.
Мазкур ғалабадан сўнг ПСЖ очколари сонини 33 тага етказиб қўйди жамоа ва мусобақа жадвалида яққол етакчилик қилмоқда. 7-поғонада бораётган «Лилль» ҳисобида эса 19 очко мавжуд.
Лига 1
14-тур баҳси
22 ноябрь, жума
ПСЖ—«Лилль» 2:0
Голлар: 1:0 — 17 Икарди, 2:0 — 31 Ди МарияПСЖ: Навас, Тиаго Сильва, Менье (Дагба, 65), Кимпембе, Маркиньос, Гуйе, Дракслер, Ди Мария, Бернат, Неймар (Мбаппе, 65), Икарди (Кавани, 78)
«Лилль»: Меньян, Рейнилду, Габриэль, Фонте, Челик, Шека (Саншеш, 61), Сумаре, Иконе (Реми, 70), Андре (Язижи, 78), Луис Араужо, Тиагу Жало
Огоҳлантиришлар: Кимпембе (20), Менье (30)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)