Бокснинг бешта вазн тоифасида чемпионликка эришган Флойд Мейвезер 2020 йилда рингга қайтади, Бу ҳақида спортчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
«2020 йилда фаолиятимни тиклайман» — дея ёзади Мейвезер.
Эслатиб ўтамиз, Мейвезер 2017 йилнинг августида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор билан жанг ўтказган ва 10-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонганди. Мазкур жангдан сўнг Флойд боксдаги фаолиятини якунлаганини маълум қилганди.
Мейвезер профессионал боксда 50 жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва 27 та жангни нокаут билан якунлаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)