Ички ишлар вазирининг жамоатчилик тартибини сақлаш бўйича ўринбосари Муҳиддин Жўраев ва ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони генерал майор Дмитрий Пан лавозимидан озод этилгани маълум қилинган эди.
Кўп ўтмай интернет тармоқларида генерал Пан ҳибсга олингани ва унга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
«Дарё» тарқалган хабарлар юзасидан Бош прокуратурага сўров юборди. Бош прокуратура матбуот хизмати генералнинг ҳибсга олингани бўйича расмий маълумот йўқлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)