«Хотин-қизларни иш билан таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар берди «Ҳуқуқий ахборот».
Қарорга кўра, Президентнинг 5 та муҳим ташаббуси доирасида хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва улар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш тизими янада такомиллаштирилади.
Шунга кўра, қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
- 2019 йилда ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури;
- 2019 йилда Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва ўз маблағлари ҳисобидан тадбиркорлигини ташкил этадиган хотин-қизларнинг туман (шаҳар) кесимидаги асосий параметрлари.
Шунингдек, Хотин-қизлар қўмиталарининг тавсияномаси асосида 3 минг 112 нафар хотин-қизга 85 миллиард 500 миллион сўмлик кредитлар ажратилишига кўмаклашиш ҳам назарда тутилган.
«Миллий қадрият, анъана ва урф-одат» республика ҳунарманд хотин-қизларининг кўргазмаси ташкил этилади.
Изоҳ (0)