• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» оқшоми: Президентнинг кибрга берилмаслик ҳақида топшириғи, «Нархоз»да «форма мустақиллиги», ИИВ раҳбариятидаги ўзгаришлар

    Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни уй-жой қурилиши масаласида видеоселектор йиғилиши ўтказди. Унда Президент давлат идоралари раҳбарларига халқ ва ОАВ билан мулоқотда кибрга берилмаслик ҳақида топшириқ берди. «Раҳбарлар нафақат ўзининг, балки давлатнинг ҳам шаънини сақлашга масъул экани таъкидланди», — дейилади расмий ахборотда. Ёзда бўлган кўнгилсизликлар хотираси ҳали қайноқ.

    Давоми: Шавкат Мирзиёев: «Баъзи раҳбарлар матбуотчилар билан мулоқотда оддий муомала маданиятини, маънавиятни унутиб қўймоқда»

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари Муҳиддин Жўраев ва Қоровул қўшинлари қўмондони Дмитрий Пан лавозимидан озод этилди. Хабар беришларича, Жўраевни лавозимидан озод қилиш ҳақидаги ҳужжат Президент томонидан 18 ноябрда имзоланган. Шунингдек, Паннинг ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди, бироқ Бош прокуратура бу ҳолат бўйича расмий маълумот йўқлигини билдирди.

    Баҳодир Ҳодиев «Нархоз» ректорлигидан олинганидан бери, у ердан қизиқ хабарлар келяпти. Университетда 25 ноябрдан ўқиш ҳафтаси беш кунлик этиб белгиланган. Бундан ташқари, форма бекор қилинган. Жамоатчилик форма масаласини бир бошқача кутиб олди — бир томон ўқишга энди футболка ва калта пайпоқларда ҳам бориш мумкинлигидан хурсанд бўлса, бошқа тараф: «Форма бекор қилинди дегани, қизлар рўмол билан ҳам ўқишга бориши мумкин, дегани ҳам-да, а?», деб савол қўйган.

    Ўзбекистонда ҳукумат ёшларнинг бўш вақти умуман қолмаслиги учун тинмай ҳаракат қиляпти. Хусусан, куни кеча «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги қарор қабул қилинган. Унга кўра, халқ артисти, халқ рассоми каби фахрий унвонлари бор санъаткорлар энди ҳокимларга маданият ва санъат бўйича ижодий маслаҳатчи сифатида бириктирилади.

    22 ноябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида, хусусан, Тошкент шаҳрида қор ёғди. «Ўзгидромет»нинг хабар беришича, қор 23 ноябрда ҳам ёғади. Қўшимча қилишларича, декабрда иқлим ўртача нам ва ҳарорат бўйича меъёрларга яқин бўлади. Ой давомида ҳарорат кечаси 2—7 даража илиқдан 0—5 даража совуққача, кундузи 10—15 даража илиқдан 0—5 даража илиққача ўзгариб туради.

    Фото: @kapgir / Telegram

    Фото: @kapgir / Telegram

    Ўзбекистонда яна нима янгиликлар? Тошкентда 29 ноябрь куни Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади, 2020 йил февралида эса Президент Шавкат Мирзиёев Россияга сафар қилиши кутилмоқда. АҚШ Ўзбекистон халқ таълими тизимини ислоҳ қилишга ёрдам беради. Ҳукумат 88 мингдан ортиқ ишсиз аёлнинг бандлигини таъминлаш бўйича қарор қабул қилди. Қашқадарёда ҳайдовчи машинаси билан эвакуаторга ортилди. Наманганда саккиз марта судланган аёл яна ўғирлик содир этди. Жаҳонгир Ортиқхўжаев ЎзЛиДеПдан халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзод қилиб кўрсатилди. Ёшлар Иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев «Биз билгандик, биз кутгандик» деган сўзлари мемга айланган қизнинг навбатдаги чиқишига муносабат билдирди. Афсонавий боксчи Рой Жонс ва машҳур ММА юлдузи Тошкентга келди. Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда жанг ўтказиш-ўтказмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

    Жаҳонда нима гап? Telegram фаолиятида носозликлар кузатилди — мессенжер маълум вақт ишламай қолди. Боливия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат собиқ президенти Эво Моралеснинг ҳаракатлари сабаб Мексикага эътироз билдирди. Покистон ТАПИ қувури қурилиши бошланишидан аввал туркман газининг нархи туширилишини талаб қилмоқда. Олмаота аэропортида тажриба ўтказилди — йўловчиларга бегона юкни олиб ўтиш таклиф қилинди. Олимлар ер юзида қазиб олинган барча олтинни ҳисоблаб чиқди.

    Ўқиш тавсия этилади: «Онамга қасд қилиб, ҳаётимни барбод қилдим». Адашган қиз ҳикояси.

    22.11.2019, 21:40   Изоҳ (0)   32482
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Депутатлар умумтаълим мактабларини жиҳозлаш учун ҳукуматдан қўшимча 50 млрд сўм «ундирди»

    22.11.2019, 21:23

    Шавкат Мирзиёев Италиянинг Ломбардия вилояти губернаторини қабул қилди

    22.11.2019, 21:09

    Қашқадарёда юз берган ЙТҲ оқибатида Nexia бутунлай ёниб кетди

    22.11.2019, 20:54

    Ўзбекистондаги тижорат банклари фуқароларга 5,9 трлн сўмлик ипотека кредитлари ажратди

    22.11.2019, 20:22

    Тошкентда фоҳишахона сақлаган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

    22.11.2019, 20:08

    Ўзбекистонда қиш фаслининг бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани айтилди

    22.11.2019, 19:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ердан 4 ярим ёруғлик йили узоқлигида янги сайёра ва юлдуз аниқланди

    Дунё | 10 август, 00:10

    “Украина тақдири европаликлар иштирокисиз ҳал қилинмаслиги керак” — Эммануэл Макрон

    Дунё | 9 август, 23:30

    Ўзбекистонда иш берувчиларга қўйилган айрим талаблар бекор қилинади

    Ўзбекистон | 9 август, 23:01

    “Ан-Насср” “Бавария” футболчисига қизиқиш билдирмоқда

    Спорт | 9 август, 22:24

    “Ҳизбуллоҳнинг қуролсизлантирилишига қаршимиз” — Эрон расмийси

    Дунё | 9 август, 22:20

    Индонезия Ғазо жабрдийдалари учун кимсасиз оролда шифохона очади

    Дунё | 9 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.