Юнусободда фоҳишахона сақлаган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.
13 ноябрь, чоршанба куни Юнусобод тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 8 ноябрь куни соат 17:00 да фоҳишахона аниқланган. Маълум бўлишича, 39 ёшли аёл О.Л. уйида 100 минг сўм эвазига «танҳо қолмоқчи» бўлган шахслар қўлга олинган.
Ушбу факт асосида Жиноят кодексининг 131-моддаси («Фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш») бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)