Вазирлар Маҳкамасининг 21 ноябрдаги қарорига асосан, Ўзбекистон Президентининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Шу кунга қадар Шуҳрат Ёвқочев академия ректори вазифасида фаолият юритаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь, чоршанба куни Тошкентда қурилаётган Ислом цивилизацияси марказининг қурилиш ишлари билан танишган эди.
Рустам Қосимов Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ректори ҳам ҳисобланади.
Изоҳ (0)