ММА бўйича GFC 20 мусобақасидан олдин 22 ноябрь куни Тошкентда матбуот анжумани ташкил этиладиган бўлди.

Фото: «Дарё»

Аввалроқ ушбу тадбирнинг 21 ноябрь, пайшанба куни бўлиши, аммо унинг айрим сабабларга кўра қолдирилгани ҳақида хабар берилганди. Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, Ҳабиб Нурмагомедов иштирок этиши кутилаётган ушбу маросим 22 ноябрь, жума куни  соат 16:00 да Халқаро форумлар саройида ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь, чоршанба куни GFC 20 мусобақасида жанг қиладиган Умар Нурмагомедов ва мусобақанинг фахрий меҳмони Ҳабиб Нурмагомедов ўз жамоаси билан Тошкентга етиб келганди.