• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Евро—2020 га оз вақт қолмоқда. Қуръагача билишингиз керак бўлган жиҳатлар ҳақида

    Футбол бўйича Евро—2020 саралашининг гуруҳ босқичи баҳслари якунига етди.

    Фото: УЕФА

    Фото: УЕФА

    Мусобақанинг финал босқичида қатнашиши лозим бўлган 24 та жамоадан 20 таси маълум бўлиб улгурди. Сўнгги тўртта йўлланма эгалари эса 2020 йил мартида аниқ бўлади. Бу йўлланма соҳиблари Миллатлар Лигаси плей-офф мусобақаси орқали аниқланади.

    Шу ўринда футбол мухлислари эътибор қаратиши лозим бўлган учта пунктга эътибор қаратсак:

    • 22 ноябрь, жума куни Миллатлар Лигаси плей-оффига қуръа ташланади (иштирокчилар ҳақида бироз кейинроқ)
    • 30 ноябрь куни Бухарест шаҳрида Евро—2020 нинг гуруҳ босқичига қуръа ташланади
    • Ҳозир эса фақат саватчаларни ўрганиш мумкин. Боиси УЕФА қуръадан олдин саватчалар таркибини ўзгартириш бўйича ҳуқуққа эга. Шундай экан, барча ҳисоб-китоблар тахминий кўринишга эга.
    Евро—2020 мусобақасининг тахминий қуръаси

    А гуруҳи

    1. Италия
    2. ...
    3. ...
    4. ...
    5. Уэльс/Финляндия
    B гуруҳи
    1. Бельгия
    2. Россия
    3. Дания
    4. Уэльс/Финляндия
    C гуруҳи
    1. Украина
    2. Нидерландия
    3. ...
    4. Миллатлар Лигаси плей-оффи ғолиби
    D гуруҳи
    1. Англия
    2. ...
    3. ...
    4. Миллатлар Лигаси плей-оффи ғолиби
    E гуруҳи
    1. Испания
    2. ...
    3. ...
    4. Миллатлар Лигаси плей-оффи ғолиби
    F гуруҳи
    1. Германия
    2. ...
    3. ...
    4. Миллатлар Лигаси плей-оффи ғолиби
    Саватчалар рўйхати
    • 1-саватча: Бельгия, Италия, Англия, Германия, Испания, Украина;
    • 2-саватча: Франция, Польша, Швейцария, Хорватия, Нидерландия, Россия;
    • 3-саватча: Португалия, Туркия, Дания, Австрия, Швеция, Чехия;
    • 4-саватча: Уэльс, Финляндия ва Миллатлар Лигаси плей-оффининг тўртта ғолиб терма жамоаси
    Нима учун Россия гуруҳда Дания ва Бельгия билан ўйнайди?

    Евро—2020 формати аввалги йилдагиларидан тубдан фарқ қилади. Боиси мусобақа 11 та давлат ҳудудидаги 12 та шаҳар стадионларида бўлиб ўтади. Бундан кўринадики, бир вақтнинг ўзида бир нечта терма жамоа ўз майдонида ўйин ўтказади. Мусобақа мезбонлари ҳам бир нечта бўлади. Гуруҳ босқичида олтита гуруҳнинг ҳар бирида иккитадан мезбон шаҳарлар ўрин олган. Яъни гуруҳ босқичидаги учала ўйин ҳам ушбу икки мезбон шаҳарда ўтади. Агар мезбон давлатлар Евро—2020 финал босқичига йўл олган бўлса, у ҳолда улар автоматик равишда уй ўйинларини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритади.

    Б гуруҳи ўйинлари эса Санкт-Петербург ҳамда Копенгаген шаҳарларида ўтказилади. Россия ва Дания эса Евро йўлланмасини қўлга киритди. Шундай экан, улар B гуруҳидан бошқа гуруҳга туша олмайди. Ҳар бир мезбон давлат ўз майдонида (стадионида) камида иккита ўйин ўтказади. Қайси терма жамоанинг ўз майдонида учта ўйин ўтказиши (Россия ёки Дания) эса 30 ноябрь кунги қуръа орқали аниқланади.

    У ҳолда Бельгия қандай қилиб яна Россия билан бир гуруҳдан жой олади дерсиз? Ҳақли савол? Ҳозир тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Россия Евро—2020 саралашини гуруҳда иккинчи ўринда якунлади ва қуръадан олдин иккинчи саватчадан ўрин олди. Биринчи ўрин билан биринчи саватчадан ўрин олган жамоалар эса қуйидагилар: Бельгия, Италия, Англия, Германия, Испания ва Украина. Укрaинанинг Россия билан алоқалари яхши эмас. Шу боисдан ҳам иккала терма жамоа хавфсизлик нуқтаи назаридан битта гуруҳга қўйилмайди. Юқоридаги бешта терма жамоадан тўрттаси эса мусобақанинг мезбон давлатларидир. Шундай экан, Россия билан битта гуруҳдан фақатгина Бельгия жой олиши мумкин. Яъни гуруҳ автоматик равишда шаклланиб улгурди.

    Худди шундай ҳолат Украина билан ҳам содир бўлиб турибди. C гуруҳи ўйинлари Амстердам ҳамда Бухарест шаҳарлари мезбонлигида ўтади. Нидерландия терма жамоаси автоматик равишда C гуруҳидан ўрин олди. Укарина эса ушбу гуруҳда қандай тушиб қолганини юқорида тушунтирдик.

    Финляндия ва Уэльс нима учун Россия билан бир гуруҳда? Бундай чеклов қаердан келди?

    Тўртинчи саватчага эътибор қаратамиз: ундан олтита жамоа ўрин эгаллаши керак. Ҳозир эса фақатгина уларнинг иккитаси аниқ: Уэльс ҳамда Финляндия.

    Бир нарсани ҳисобга олиш керак. Евро—2020 финал босқичига йўлланма берадиган Миллатлар Лигаси плей-оффида бир йўла тўртта мезбон давлат иштирок этади: Венгрия, Шотландия, Руминия ҳамда Ирландия. Евро—2020 регламентига кўра эса мезбон давлат мусобақага тўғридан тўғри йўлланмани қўлга кирита олмаса ва плей-оффда иштирок этадиган бўлса, қуръа жараёнида у мезбон шаҳар мақомини сақлаб қолади. Яъни Руминия агар Миллатлар Лигаси плей-оффидан эсон-омон ўтиб олса, автоматик равишда C гуруҳига бориб қўшилади. Боиси Бухарест ушбу гуруҳнинг мезбон шаҳри ҳисобланади. Бундан келиб чиқилса, агар юқоридаги учта жамоа плей-оффдан ўта олса, Шотландия — D гуруҳи (Глазго), Ирландия — E гуруҳи (Дубльин), Венгрия эса F гуруҳидан (Будапешт) ўрин олади.

    Шундай экан, 30 ноябрь кунги қуръа учун фақатгина иккита гуруҳ тайёр — А ва B гуруҳи. Уэльс ва Финляндиянинг имкониятлари эса чегаралангани гувоҳи бўлдик.

    Бу ерда Миллатлар Лигаси плей-оффи орқали юқоридаги тўртта мезбон терманинг Евро—2020 га чиқа олмаслигини ҳам ҳисоб олиш керак. Айни дамда УЕФА Венгрия, Ирландия, Руминия ва Шотландияни учта дивизионга ажратган — А, B, C. Аммо буларнинг ҳаммаси қуръа орқали ҳал бўлишини ҳам эсдан чиқармаслик керак бўлади.

    Ҳар бир йўлда биттадан ғолиб бўлади. Плей-оффда жамоалар ярим финал схемаси асосида кураш олиб боради.

    Агар гуруҳга белгиланган мезбон терма жамоа Милатлар Лигаси плей-оффида омадсизликка учраса, гуруҳдаги бўшаб қолган ўрин қуръа орқали тўлдирилади.

    Ҳар бир йўлда ярим финал ва финал учрашувлари бўлиб ўтади. Финалда ғолиб чиққан жамоалар Евро—2020 йўлланмасига эга бўлади.

    А йўли

    • Исландия — Болгария/Исроил/Венгрия/Руминия
    • Болгария/Исроил/Венгрия/Руминия — Болгария/Исроил/Венгрия/Руминия
    B йўли
    • Босния ва Герцеговина — Шимолий Ирландия
    • Словакия — Ирландия
    C йўли
    • Шотландия — Болгария/Исроил/Венгрия/Руминия
    • Норвегия — Сербия
    D йўли
    • Грузия — Беларусь
    • Македония — Косово
    Агарда тушунмаган бўлсангиз, яна тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

    20 та терма жамоа Европа чемпионатига тўғридан тўғри йўл олди. Қайсидир терма биринчи, яна қайсидир бири эса иккинчи ўрин билан. Плей-офф орқали йўлланмага даъвогар бўлиб турганларнинг ҳолати эса уларнинг гуруҳ босқичидаги иштирокига эмас, балки аксинча 2018 йил кузида бўлиб ўтган Миллатлар Лигасидаги иштирокига боғлиқ.

    Мавзуга доир: УЕФА Миллатлар Лигаси. Бу қандай мусобақа ўзи?

    Аввал бошида Миллатлар Лигаси кучлидан кучсизга қараб тўртта дивизионга ажратилган эди. Унга кўра, А—D дивизиондан биттадан вакилга Евро йўлланмаси насиб этиши кўзда тутилган.

    А дивизиондан Исландиядан ташқари барча терма жамоалар Евро—2020 йўлланмасига эга чиқди. Аммо қоида шундан иборатки, Исландия шунчаки бўш турган бир йўлланмага эга чиқа олмайди, аксинча ўзидан қуйи дивизиондаги бошқа терма билан курашга киришади.

    Бироқ шундай муҳим қоида бор: ўз гуруҳида ғолиб бўлган (Масалан, Босния ва Герсеговина Б дивизионда ғолиб бўлган) жамоа ўзидан кучли дивизиондаги термага рақиб бўлмайди. Агар Босния ва Герцеговина А дивизиондаги Исландия билан тўқнаш келадиган бўлса, у ҳолда гуруҳдаги ғолибликнинг қадр-қиммати қолмаган бўларди. Гуруҳ ғолибларига дивизионларда иккинчи ёки учинчи ўринни эгаллаган термалар ёки даражаси пастроқ бўлган жамоалар рақиб бўлади.

    Миллатлар Лигасидаги B дивизионидан Евро—2020 га тўртта терма жамоа чиқа олмади: Босния, Словакия, Ирландия ва Шимолий Ирландия. Босния дивизиондаги ғолиблик сабаб Миллатлар Лигасида бир очко ҳам йиға олмаган Шимолий Ирландия билан ўйнайди. Словакия ва Ирландия эса ўзаро кураш олиб боради.

    А дивизиондан Евро—2020 га чиқа олмаган Исландия эса Руминия/Венгрия/Болгария/Исроил термаларидан бири билан тўқнаш келади.

    Кучсиз D дивизиондаги ғолиблар — Грузия, Беларусь, Косова ва Шимолий Македония Евро—2020 га тўғридан тўғри чиқа олмади. Энди улар бир-бирига қарши кураш олиб боради.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    20.11.2019, 23:17   Изоҳ (0)   48381
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Ҳабиб Нурмагомедов Тошкентга келмоқда

    20.11.2019, 20:35

    Ўзбекистон вақтинчалик пешқадам, омадсиз Эрон ва корейсларни ортда қолдираётган Туркманистон. ЖЧ—2022 саралаши гуруҳларидаги вазият ҳақида

    20.11.2019, 20:22

    Евро—2020 га йўл олган 20 та жамоа номи маълум. 4 та йўлланма учун 16 жамоа курашади

    20.11.2019, 14:19

    Жозе Моуриньо яна Лондон клуби бош мураббийига айланди

    20.11.2019, 12:24

    Евро—2020 йўлида. Германия, Бельгия ва Россия терма жамоалари йирик ғалабага эришди

    20.11.2019, 07:44

    Расман: «Тоттенҳэм» бош мураббийсиз қолди

    20.11.2019, 01:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.