• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзбекистон вақтинчалик пешқадам, омадсиз Эрон ва корейсларни ортда қолдираётган Туркманистон. ЖЧ—2022 саралаши гуруҳларидаги вазият ҳақида

    14—19 ноябрь кунлари Осиё минтақасида ЖЧ—2022 ва Осиё Кубоги—2023 мусобақалари саралаш босқичининг иккита тур ўйинлари бўлиб ўтди. «Дарё» гуруҳлардаги ҳолат билан таништиради.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «А» гуруҳи

    5-тур доирасида гуруҳ етакчилари Сурия ва Хитой терма жамоалари ўзаро баҳс юритди. Унда сурияликлар 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Мазкур ўйиндан кейин хитойликлар устози Марчелло Липпи истеъфо беришини маълум қилди. Чин юрти вакилларининг бу йўқотишидан Филиппин унумли фойдаланди ва Мальдивни мағлуб этган ҳолда Хитой билан очколар борасида тенглашиб олди. Кейинги турда эса Хитой дам олди ва Сурия ўзида Филиппинни минимал ҳисобда мағлуб этган ҳолда гуруҳ етакчилигини мустаҳкамлаб олди.

    Гуруҳда Сурия 15 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Унинг ортидан Хитой ва Филиппин (7 очкодан) бормоқда. Битта захира ўйинига эга Хитой етакчидан 8 очкога ортда қолмоқда.

    Фото: ОФК

    Фото: ОФК

    «B» гуруҳи

    Ушбу гуруҳда ҳам кураш жуда қизғин тус олмоқда. Австралия 5-турдаги марказий баҳсда Иорданияни 1:0 ҳисобида мағлуб этишга эришди. Кувайт эса Хитой Тайпейига жавобсиз тўққизта гол урди. Кейинги турда Хитой Тайпейи Иордания майдонида меҳмон бўлди, унда мезбонлар 5:0 ҳисобида зафар қучди. Кувайтликлар 6-турда Непални мағлуб этган ҳолда гуруҳдаги вазиятни ўзи учун ўнглаб олди. Австралия эса бу турда дам олди.

    Гуруҳ жадвалида қолганлардан бир ўйин кам ўтказдан Австралия юз фоизлик натижа билан пешқадам бўлиб турибди. «Кенгурулар» Кувайт ва Иорданияни икки очкога ортда қолдирмоқда.

    Фото: ОФК

    Фото: ОФК

    «C» гуруҳи

    Осиё жамоалари ичида ФИФА рейтингида етакчилик қилаётган Эрон бу сафар ҳам йўқотишга учради. 5-турнинг марказий ўйинларидан бири Ироқ ва Эрон терма жамоалари ўртасида кечди. Унда ироқликлар ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда (90+2) гол урган ҳолда ғалабани илиб кетди. Баҳрайн ўша турда Гонконг билан дуранг ўйнаб қўйди (0:0). Кейинги турда Баҳрайн сафарда Ироқдан очко тортиб олди (0:0).

    Шу тариқа, Эрон битта ўйин кам ўтказиб, етакчи Ироқдан (11 очко) беш очкога, Баҳрайндан эса уч очко ортда қолмоқда.

    Фото: ОФК

    Фото: ОФК

    «D» гуруҳи

    14 ноябрь куни барча гуруҳларда бўлгани каби Ўзбекистон терма жамоаси қатнашаётган гуруҳда ҳам етакчилар тўқнаш келди. Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистонини меҳмон қилди. Мазкур баҳсда икки бор олдинга чиқиб олган «оқ бўрилар» сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар туфайли ғалабани қўлдан чиқарди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Яман ўзида Фаластиндан устун келди.

    6-турни Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинга қарши ўтказди. Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган ўйинда Элдор Шомуродовнинг дубли эвазига ўзбекистонликлар дастлабки турдаги мағлубият реваншини олди. Нариги ўйинда Сингапур термаси Яманни таслим этди. Саудия Арабистони эса бу турда дам олди.

    6-турдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 9 очко билан етакчилик қилмоқда. Иккинчи поғонада битта захира ўйинига эга Саудия Арабистони (8) бормоқда. Кучли учликни 7 очко билан Сингапур якунлаб берган. Шунингдек, Яман (5) ва Фаластин (4) терма жамоалари ҳам имкониятни сақлаб турибди.

    Фото: ОФК

    Фото: ОФК

    «E» гуруҳи

    Қолган гуруҳлардан фарқли равишда мазкур тўртликдаги кураш ноодатий ва паввис руҳда кечмоқда. 2022 йилги Жаҳон Чемпионати мезбони ҳисобланган Қатар термаси ва Уммон гуруҳда пешқадамлик қилмоқда. Уммон ўтган икки турда ғалабага эришган ҳолда вазиятни яхшилаб олди. 5-турда дам олган Қатар кейинги ўйинда Афғонистонни минимал ҳисобда мағлуб этди.

    Гуруҳда Қатар 13 очко билан етакчилик қилмоқда, ундан бир очко кам жамғарган Уммон иккинчи ўринни эгаллаган. Кейинги ўриндаги Афғонистон (4) етакчилардан анча ортда қолмоқда. Осиё Кубоги—2019 мусобақасида ўзини яхши томондан кўрсатган Ҳиндистон терма жамоаси ҳали бирорта ҳам ғалабага эриша олмади ва 3 очко билан 4-поғонага жойлашган.

    Фото: ОФК

    Фото: ОФК

    «F» гуруҳи

    Бу гуруҳда кутилганидек Япония терма жамоаси ўз гегемониясини ўрнатди. 5-турда «кўк самурайлар» Қирғизистонга ташриф буюрди ва ортга ғалаба билан қайтди. Тожикистон эса кутилмаганда Мьянмага ютқазиб қўйди. Кейинги турда мянмаликлар Моғулистонни ҳам енгган ҳолда кетма-кет иккинчи ғалабасини тантана қилди. Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги Марказий Осиё дербисида кучлар тенг келди.

    Шу тариқа йўқотишларсиз кетаётган Япония 12 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Қолганлардан битта ўйин кам ўтказган японлар энг яқин таъқибчилари бўлмиш Қирғизистон ва Тожикистонни беш очкога ортда қолдирмоқда.

    Фото: ОФК

    Фото: ОФК

    «G» гуруҳи

    5-турда Вьетнам ўз майдонида БАА билан тўқнаш келди. Унда мезбонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қайд этган ҳолда амирликлар жамоасини қийин аҳволга солиб қўйди. Малайзия эса Таиланд ва Индонезия устидан ғалабага эришиб, очколарини 9 тага етказиб олди. Вьетнам кейинги ўйинда Таиланд билан баҳс юритди ва бу учрашувда нурсиз дуранг қайд этилди.

    6-турдан сўнг мағлубиятсиз серия қайд этаёган Вьетнам 11 очко билан гуруҳ етакчилигини ўз қўлига олган. Малайзия эса (9) иккинчи ўринни банд этди. Таиланд 8 очко билан учинчи поғонанини эгаллаб турибди. Гуруҳда биринчи саватчадан сараланган БАА эса (6) кутилмаганда тўртинчи поғонага тушиб кетди, бироқ амирликларда битта захира ўйини мавжуд.

    Фото: ОФК

    Фото: ОФК

    «H» гуруҳи

    Бу гуруҳ ўйинлари ҳам кутилмаган натижа ва интригага бой ўтмоқда. Гуруҳнинг яққол фаворити Жанубий Корея сафарда Ливан дарвозасига йўл топа олмади ва «Осиё йўлбарслари» кетма-кет иккинчи ўйинда дуранг қайд этди. Туркманистон эса 5-турда Шимолий Кореяни ўзида қабул қилиб, ишончли ғалабани (3:1) қўлга кириди. Кейинги турда туркманлар Шри-Ланкага имкон қолдирмади. Ливан эса КХДР билан ҳам нурсиз дуранг қайд этди.

    Шу тариқа кетма-кет икки ғалабадан кейин Марказий Осиё вакили 9 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди. Битта кам ўйин ўтказган Жанубий Корея, Ливан ва КХДР жамоалари 8 очкодан жамғариб, кейинги ўринларни эгаллаб турибди.

    Фото: ОФК

    Фото: ОФК

    Шу билан саралаш баҳслари 2020 йилнинг март ойи охирига қадар танаффусга чиқди. 2020 йилнинг март ва июнь ойларида бўлиб ўтадиган тўртта турдан сўнг ЖЧ—2022 учинчи саралаш босқичига йўл олган 12 та жамоа номи маълум бўлади. ЖЧ—2022 иккинчи саралаш босқичида ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган саккиз терма жамоа тўғридан тўғри учинчи саралаш босқичи иштирокчисига айланади. Иккинчи ўринлар орасида энг яхши натижага эга тўртта терма жамоа ЖЧ—2022 ҳал қилувчи саралаш босқичига йўлланмани қўлга киритади.  Шунингдек мазкур жамоалар 2023 йилги Осиё Кубогига ҳам йўл олади

    Осиё Кубоги—2023 нинг қолган иштирокчилар эса қуйидагича аниқланади:

    Қолган 12 та терма жамоа Осиё Кубоги учинчи саралаш босқичига йўл олиш учун плей-офф босқичида иштирок этади (ўйинлар уй-сафар тизимида ўтказилади). Ушбу 12 та терма жамоадан саккизтаси учинчи саралаш босқичига чиқади.

    Учинчи босқичда 24 та терма жамоа Осиё Кубогига йўл олиш учун олтита гуруҳга бўлинган ҳолда 12 та йўлланма учун кураш олиб боради. Ўйинлар уй-сафар тизимида ўтказилади ва гуруҳларда дастлабки иккита ўринни эгаллаган жамоалар Осиё Кубогига йўл олади. Ва юқоридаги 12 та илк йўлланма соҳибларига қўшилиб, мусобақа иштирокчилар сонини 24 тага етказади.

    Нодирхон Ҳамидхонов тайёрлади

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    20.11.2019, 20:22   Изоҳ (0)   53408
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Евро—2020 га йўл олган 20 та жамоа номи маълум. 4 та йўлланма учун 16 жамоа курашади

    20.11.2019, 14:19

    Жозе Моуриньо яна Лондон клуби бош мураббийига айланди

    20.11.2019, 12:24

    Евро—2020 йўлида. Германия, Бельгия ва Россия терма жамоалари йирик ғалабага эришди

    20.11.2019, 07:44

    Расман: «Тоттенҳэм» бош мураббийсиз қолди

    20.11.2019, 01:14

    Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Dubai Cup—U23 мусобақасида учинчи дурангни қайд этди

    19.11.2019, 23:54

    Фаластин бош мураббийи: «Шомуродовни етарли даражада қўриқлай олмадик»

    19.11.2019, 20:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.