Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда бир неча йил аввал вафот этган фуқаронинг депутатликка номзод сифатида рўйхатга олингани ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Марказий сайлов комиссияси ушбу маълумот юзасидан текширув бошлаганини маълум қилди.
«Марказий сайлов комиссияси текширув натижалари ҳақида жамоатчиликка яқин вақт ичида хабар беради», — дейилади МСК ахборотида.
Аввалроқ таниқли журналист Бахтиёр Насимов Facebook’даги саҳифасида партиялардан бири томонидан депутатликка номзод сифатида кўрсатилганлар орасида икки йил аввал вафот этган дўстининг исм-фамилиясини кўриб қолганини ёзиб қолдирган эди. Журналист бироздан сўнг ушбу постини ўчириб ташлади ҳамда марҳумнинг депутатликка номзод сифатида кўрсатилган пости англашилмовчилик бўлганини ёзиб қолдирди.
Изоҳ (0)