Тошкент вилояти транспорт бошқармаси саъй-ҳаракати билан йўловчи ташиш билан шуғулланувчи «Nurafshon avtotrans sevice» унитар корхонаси, «Даврон Имрон Транс», «Фотон Автотранс» ва «Багема Транс» МЧЖларга тегишли автобус ва микроавтобус ҳайдовчилари махсус хизмат кийимлари билан тўлиқ таъминланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Бу тажриба Тошкент вилоятида намуна сифатида бошлангани мақсад йўловчиларга кўрсатилаётган автотранспорт хизмати сифатини ошириш эканлиги билдирилмоқда.
«Ҳозирда Тошкент вилоятидаги қолган барча йўловчи ташиш билан шуғулланувчи корхоналар ҳайдовчилари ҳам иш фаолияти давомида махсус хизмат кийимлари билан ҳаракатланиши, автобусларни тоза ва озода сақлаши, ҳайдовчиларнинг муомала маданиятига риоя этган ҳолда хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)