Владимир Зеленскийнинг қиёфадоши асли ўзбекистонлик Умиджон Усабоев Россияда комедия жанрида суратга олинадиган фильмда Украина президенти образини гавдалантиради. Бу ҳақда Mash хабар берди.
Умиджон Усабоевнинг суратлари ёзда ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Уни метрода кимдир суратга олиб, тармоқларга жойлаштирган эди.
Октябрь ойида россиялик журналистлар Умидни топди. У асли ўзбекистонлик бўлиб, Москвада оиласи билан яшаши ва машиналарни бўяш билан шуғулланиши маълум бўлди.
Умид Исабоевнинг айтишича, бир неча Россия телеканалларида чиққанидан сўнг унинг ҳаёти ўзгариб кетган.
«Биринчи интервьюдан сўнг кўп нарса ўзгарди. Кўчада одамлар мен билан суратга тушишни сўрай бошлади. ‘Сиз билан селфи тушсам майлими?’ деб сўрашади. Таниқли продюсер бош рол учун шартнома таклиф қиляпти», — дейди Умид.
Исабоев Россиянинг Украина ҳақидаги тўрт қисмли фильмида суратга тушади. Умид сценарийни ўқиб чиққан ва Зеленский образини гавдалантиришга рози бўлган.
Изоҳ (0)