• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Хонанда Эркин Худойқулов санъатдан кўнгли қолиб Дубайга кетгани, ижодий танаффусига сабаб бўлган ишлар ҳақида гапирди (видео)

    «Онажон», «Тўйинг куни тўйиб йиғладим», «Янгалар» каби қўшиқлари билан машҳурликка эришган хонанда Эркин Худойқулов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Эркин Худойқулов суҳбат давомида санъатдаги узоқ танаффуси сабаби ҳақида гапириб берди.

    Бугун кўп гапларни очиқ-ойдин гапирмоқчиман. Анча танаффус бўлишига сабаб оддий нарса. 2009 йилда санъат саройида 4 кунлик ‘Эркин ўғлингман ўзбегим’ деб номланган охирги концертимни қўйдим. Ўшандан кейин санъатни таққа тўхтатдим. Нега деган савол туғилади. Чунки, роса санъатдаги нарсалардан чарчаган эдим.

    Биринчи хафа қилган нарса — ноҳақлик кўп. Ҳатто санъат ичида ҳам баъзиларини дўст деб билсак, бирор жойга борсак фалончи дўстингиз келди, ‘у фанограммачику, у бунақа-ю, дейишди. Кимдирлари беш вақт намоз ўқишади-да, яна бировларни ғийбат қилишади. Энг ёмон кўрган нарсам ғийбат. Мен юзига айтаман, ҳеч қачон ғийбат қилмаганман.

    Дадам жуда хоҳлаб, ‘Ўғлим, сен ҳам Наврўз, Мустақиллик байрамларида чиққин, шу ерда сени ҳам кўрай’, деганлар. Отамни орзуси эди. Ҳамма санъаткорни ҳам шундай байрамларда чиқиш орзуси бўлади. Лекин, негадир ўша пайтда фақат белгиланган санъаткорлар чиқар эди. Кимлар чиқади, ким қандай қўшиқ айтади, ким чиқмайди уни халқ ҳам ёдлаб олган эди. Ўша нарсалар хафа қилган. Ҳар йили қўшиқ ёзаман, ‘Ватан’ ҳақида янги қўшиқ ёзардим, ўша пайтда ‘Ўзбекнавo’ консерваторияда йиғилиш қиларди. ‘Таниш — билишларинг ўтмайди, тепадан қўнғироқ  қилдирмаларинг, зўр қўшиқ бўлса чиқараман’, дерди. Зўр қўшиқларни кечирасизларку, ўн-йигирматасини ёзиб бўлганмиз. Битта аринжировка қилдириш ўша пайтда 200-300 доллар эди. Ҳа, пулимиз йўқ эмас, бордер, лекин, шунча қўшиқни ҳавога отиб юбормайсизку.

    Кейин баъзи бир телевединиеда айлантирамиз десак ҳам, энди фақат ватан ҳақида қўшиқ куйламайсизку, тижорат, пул келтирадиган севги-муҳаббат ҳақида ҳам қўшиқ қилиш керак, у нарсалар халққа керакку. Мана шунақа нарсалар мени жуда чарчатган. Шу даражада кўнглимни қолдириб юборган.

    Ватанимни севаман, ватанимдан ҳеч қачон кўнглим қолмайди, шу ерда туғилганман, шу ерда ўламан. Менинг айтмоқчи бўлган гапим, борамиз, қўшиқ ёзамиз, тайёрлаймиз, аранжировка қиламиз, шоирга борамиз уни-буни қилиб олиб борамиз берамиз бўлди, таг-туги йўқ, ҳеч ким жавоб айтмайди. Телевединиега берсангиз жавоби келмайди. Кўпчилик санъаткорлар қўшиғи нима сабабдан ўтмаганини билмайди. ‘Ўзбекнавў борасиз, лицензия оласиз, тўйлар бунақа. Қисқаси кўп нарсалар озгина ранжитган.

    2009 йилнинг охирида Бирлашган Араб Амирликларига кетдим, Дубайда яшадим. Тўғри, ҳалол меҳнат қилдим у ерда. Ўзбек шерик дўстлар билан у ерда бизнес қилдик. Беш йил умрим ўша ерда ўтди, оилам билан Дубайда яшадим Ўша пайтда телевизорга чиқаман десак, фалон сўм бўлди. Биз пул қизғонмаяпмиз, клип олиб борсак ўтмайди. Энг муҳими, клип тўрт дақиқадан ошмасин деган гап бўларди. Ашула қандай қилиб тўрт дақиқадан ошмаслиги мумкин. Унда шоирни ҳам чақириб, 2 бўлимдан ортиқ шеър  ёзманг деган талаб қўйиш керак эканда.

    Тўғри баъзи бир қўшиқлар уч-тўрт дақиқага сиғади, лекин баъзи қўшиқлар ундан ошиши мумкин. Олиб борамиз клипимиз ўтмайди. Кечирасиз, бу харажат, ўша пайтда клипларимизни 1000-1500 долларга олганмиз. Биз ҳам Наврўз, Мустақиллик байрамларида чиқиб куйлашни орзу қилганмиз, лекин, ўроқда йўқ, хирмонда йўқ одамлар чиқарди ўша пайтда.

    Мен ўзим ҳар сафар кузатардим, қора кўжали уч-тўртта қиз чиқарди. Бир бало ашулаларини айтарди-да, бўлди эди, аммо эл таниган хонандалар чиқа олмас эди.

    Халқ бизни танийди, давлат тадбирларига борганмиз, ҳозир ҳам борамиз. Пахта далаларига тадбирларга борар эдик, ‘Ўзбекнавў омон бўлсин, ўша ерда ишлаётганлар бўлса, виждони бўлса тўғриликча билади. Мен уларни ҳеч нарсада айблаётган жойим йўқ. Шунчаки бор гапни айтаяпман. Нимага ‘биз ҳақли эмасмидик ўшанда байрамда чиқишга. Охири хулоса қилдик, ёки зўр танишинг бўлиши керак ёки кимдир тепадан айтиши керак экан.

    Эркин Худойқулов, хонанда

    19.11.2019, 08:14   Изоҳ (0)   70366
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Амалга талпинганида бошқача бўларди». Шоир Бобур Бобомурод уйсиз шоир Мирзо Карим ҳақида гапирди (видео)

    17.11.2019, 21:41

    «Ҳамма шоирга берсин». Бобур Бобомурод Андижон ҳокими Nexia совға қилган шоир ва уни маддоҳ деяётганлар ҳақида гапирди (видео)

    17.11.2019, 20:38

    «Маънавиятимизга тўғри келсин». Лола хонандаларга лицензия берувчи комиссия фаолиятини кўрсатувчи клип ишлади (видео)

    13.11.2019, 13:40

    Шириннинг тўйидан сўнг «Фарҳод ва Ширин» дуэти бўлинадими? Бобур Бобомурод жавоб берди (видео)

    13.11.2019, 08:51

    «Илҳақ» фильмининг бир қисми «Беларусьфильм» билан ҳамкорликда суратга олинади (фото)

    13.11.2019, 00:33

    «Фарҳод ва Ширин» дуэтидаги Ширин турмушга чиқди (фото ва видео)

    12.11.2019, 08:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Трампнинг сабр косаси тўлмоқда” — АҚШ давлат котиби

    Дунё | 27 июл, 11:53

    Мўйноқдаги кондан ҳам газ сизиб чиқди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:38

    Ўзбекистоннинг айрим жойларида ҳафта бошида ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 27 июл, 11:25

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.