Мексикада учта автобус тўқнашиб кетди. Мексика—Пачука автойўлида содир бўлган транспорт ҳодисаси оқибатида 11 нафар одам ҳалок бўлгани, 25 нафар йўловчининг турли даражадаги тан жароҳатлари олгани маълум қилинди.
Транспорт воситалари ҳайдовчилари воқеа жойидан қочиб кетган. Полиция ҳодисадан кейин қонун таъқибидан яширинган ушбу фуқароларни изламоқда. Жароҳатланган йўловчилар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.
Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам борлиги маълум қилинган.
Аввал Саудия Арабистони, Эрон, Непал, Словакия, Перу ҳамда Ҳиндистонда юз берган даҳшатли автоҳалокатлар ҳақида хабарлар берилган.
Изоҳ (0)