Эрон бензин нархи ошгани туфайли моддий зарар кўрган аҳолига кўрилган зарарни қоплаш учун субсидиялар ажратади. Форс ҳукуматининг ушбу қарори ҳақида «ТАСС» хабар берди.
Аҳолига пул маблағларини тўлаб бериш ишлари 18 ноябрдан бошланган. Субсидиялар нархлар ошишидан энг кўп зиён кўрган аҳолининг кам таъминланган қатлами вакилларига берилади.
Пуллар 19 миллион атрофидаги оилаларга берилади. Тўлов миқдори оила аъзоларининг сонига қараб белгиланади.
Эронда аҳолининг норозилик намойишлари 16 ноябрда ҳукуматнинг бензин нархини ошириш ҳақидаги қарорни имзолагани оқибатида бошланган. Эрон полистияси намойишчиларни тарқатиш учун уларга нисбатан ўқотар қуролдан фойдаланган. Гувоҳлар ушбу ҳаракат оқибатида икки нафар одамнинг ҳалок бўлганини маълум қилган.Кейинчалик Эронда уяли алоқа хизматлари, шунингдек, бутун мамлакат ҳудудида Интернетнинг ўчириб қўйилгани, намойишларда ҳалок бўлганлар сони эса 20 нафарга етгани ҳақида хабар қилинган. Эрон олий етакчиси Али Хоманаий норозиликлар ортида хориж кучлари турганини билдирган.
Изоҳ (0)