Калифорниянинг Фресно шаҳридаги отишма оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна камида 6 киши ўқотар қуролдан яраланди. Бу ҳақда DW хабар бермоқда.
17 ноябрь, якшанба куни кечки пайт номаълум шахслар хусусий уй боғига кириб бориб, бу ерда футбол ўйини телетрансляциясини кўриб ўтирган одамларга қарата ўқ узган.
3 киши воқеа жойида ўлган, тўртинчи одам касалхонада оламдан ўтди. Қурбонлар 25—30 ёшдаги эркаклар бўлгани билдирилмоқда. Боғда отишма пайти жами 35 киши бўлган.
Жиноятчиларнинг шахси ва уларни бунга ундаган сабаблар маълум эмас. Қўлга олингани ёки йўқлиги ҳам.
Изоҳ (0)