«Ўзгидромет» хизматининг маълумотларига кўра, яқин кунларда, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши кутилмоқда.
«Ўзтрансгаз» матбуот хизматининг хабар беришича, аҳолининг, ижтимоий аҳамиятга эга объектларнинг, шунингдек республиканинг иссиқлик, электр-энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарининг табиий газга бўлган эҳтиёжи куннинг кечки вақтларида кескин ошиб кетади ва бу газ таъминоти тизимида айрим муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
«Ҳурматли автотранспорт эгалари! Куннинг кечки вақтларида (соат 17:00 дан 22:00 гача) аҳолига, ижтимоий аҳамиятга эга объектларга, шунингдек республиканинг иссиқлик, электр-энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарига табиий газ максимум етказиб берилишини инобатга олиб, Сизлардан автомашиналарингизга сиқилган газ қуйишда ушбу вақтларда вужудга келиши мумкин бўлган вазиятларга тушунган ҳолда муносабатда бўлишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.
Шунингдек, «Ўзтрансгаз» АЖ истеъмолчиларни табиий газ билан таъминлашдаги узилишларнинг олдини олиш учун барча чораларни кўришини маълум қилган.
Изоҳ (0)