Тошкентда яшовчи ака-ука лизинг асосида автомобиль олиб беришни ваъда қилиб, бир неча фуқаронинг жами 7 миллиард маблағини ўзлаштириб юборди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.
Ака-ука Рустам ва Ўктам Қўчқоровларга жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Аслида фуқароларга лизинг асосида автомашина етказиб беришни ваъда қилган ака-укалар UzAuto Motors компанияси билан ҳеч қандай шартномага эга бўлмаган.
Ваъда қилинган муддатда автомашинасини сўраб келган мижозларга сохта лизингчилар бошқа фирмадан ижарага олинган автомобилларни бериб, уларни тинчлантириб турган.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, Ўктам Қўчқоров 14 йилга, Рустам Қўчқоров эса 10 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Изоҳ (0)