АҚШнинг Техас штатидаги Сан-Антонио халқаро аэропортида икки хусусий самолёт тўқнашди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Ҳодиса 15 ноябрь куни рўй берган. Бир самолёт Янги Орлеандан қайтаётган, иккинчиси эса Сан-Хоседан парвоз қилаётган ва ёқилғи сизиши туфайли шошилинч қўнишга мажбур бўлаган. Унинг учувчиси ажратилган майдонга муваффақиятли қўна олмаган ва Янги Орлеандан учиб келган ҳаво кемасига бориб урилган.
Юз берган ҳолат оқибатида жабрланганлар йўқ. Авария туфайли бир неча рейс тўхтатилган.
Изоҳ (0)