Украина, Россия, Германия ва Франция етакчиларининг «Норманд формати»даги саммити Парижда 9 декабрь куни ўтказилиши кўзда тутилган. Бу ҳақда Франция президентининг матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради DW.
Матбуот хизматига кўра, томонлар Донбассдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш, Минск келишувларини бажаришда изчилликни таъминлаш масалаларини кўриб чиқади.
Изоҳ (0)