Прагадаги оммавий норозилик намойишлари давомида Чехия бош вазири Андрей Бабишнинг истеъфоси талаб қилинди. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар бермоқда.
16 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтган норозилик акциясида 200 мингга яқин киши иштирок этди. Акция ташкилотчилари қатнашчилар 300 минг киши бўлганини айтмоқда.
Намойишчилар талабига кўра, Бабиш мамлакат адлия вазирини чақириб олмаса ва ўзининг «Агрофрерт» холдингидан халос бўлмаса, жорий йил 31 декабргача истеъфо бериши керак. Акс ҳолда бундай акциялар янада кенг кўламда давом этади.
Изоҳ (0)