Евроиттифоқда ўтказилган махсус операция натижасида Яқин Шарқдан қочоқларни Европага ноқонуний етказиш билан шуғулланган жиноий тармоқ фош этилди. Бу ҳақда Eurojust хабар бермоқда.
«Германия, Руминия, Венгрия, Буюк Британия ва Туркия миллий органлари томонидан 36 кишининг фаолияти ўрганилмоқда. Уларга камида 580 нафар мигрантни ноқонуний етказиш билан шуғулланганлик айби қўйилган. Бунинг учун жиноятчилар 2 миллион евродан ошиқ маблағ олган», — дейилади хабарда.
Ноқонуний ташувчилар ва уларнинг мижозлари Эрон, Ироқ ва Суриядан Туркия ҳамда Греция орқали Руминияга йўл олган. Бу мамлакатда улар автофургонга ўтказилиб, Венгрия ва Чехия ҳудуди орқали Германияга етказилган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу жиноий гуруҳ фаолиятини 2018 йилда текширишни бошлагани қайд этилмоқда.
Изоҳ (0)