АҚШ федерал прокуратураси президент Дональд Трампнинг шахсий адвокати Рудолф Жулианига нисбатан текширув бошлади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Bloomberg манбаларига кўра, прокурорлар Жулиани сайлов кампанияларини молиялаштириш қоидаларига қанчалик риоя этганлигини текширмоқда.
Октябрь ойида бу борадаги қонун бузилишлари учун учун Жулианига яқин ҳисобланадиган бизнесменлар Лев Парнас ва Игор Фруман қўлга олинганди. Прокуратура АҚШ президенти адвокати бу иккиси илгари суриш билан шуғулланган Украинадаги энергетика лойиҳаларидан шахсий манфаат кўрган ёки йўқлигини ҳам текширмоқчи.
Шунингдек, текширув давомида Жулиани хорижлик мансабдорларни сотиб олишга алоқаси борлигига ҳам аниқлик киритилади.
Маълумот учун, Рудолф Жулианини АҚШда қўзғатилган Дональд Трампнинг импичменти бўйича ишда асосий шахс ҳисобланади.
Изоҳ (0)