Гонконг маъмурияти Хитой ҳарбийлари бир ҳафта давом этган кенг кўламдаги тартибсизликлардан сўнг ўз ташаббуси билан шаҳар кўчаларини тозалашга қўшилганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шаҳарда жойлаштирилган Хитой армияси гарнизони ҳарбий хизматчилари Гонконгда одатий ҳаёт тарзини тиклашга ёрдам берганини тасдиқлади.
Маълумот учун, Гонконгда шаҳардаги вазиятни мураккаблаштирмаслик учун ҳарбийлар казармадан ташқарига камдан-кам чиқарилади.
Изоҳ (0)