Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган Dubai Cup—U23 халқаро мусобақадаги иштирокини давом эттирмоқда.

Фото: ЎФА

17 ноябрь, якшанба куни Любинко Друлович шогирдлари Бирлашган Араб Амирликлари олимпиячиларига қарши баҳс олиб борди.

Амирликлар 6-дақиқадаёқ Зайид Ал Амрининг голидан кейин олдинда ўтиб олди. 59-дақиқада Яҳё ал Ҳассани ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Ўйин якунланиши арафасида Ойбек Бозоров ҳисобни қисқартиришга эришди.

Аввалроқ Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Иордания ва Ироқ билан дуранг ўйнаган эди. Друлович шогирдлари 19 ноябрь куни Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб боради.

Dubai Cup—U23

3-тур баҳси

17 ноябрь, якшанба

БАА ОТЖ — Ўзбекистон ОТЖ 2:1

Голлар: 1:0 — 6 Зайид Ал Амири, 2:0 — 59 Яҳё Ал Ҳассани, 2:1 — 90+1 Ойбек Бозоров

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!