Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида 10—17 ноябрь кунлари бокс бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақада иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 2 та олтин, 5 та кумуш ва 7 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Ўзбекистонлик боксчилардан Суҳроб Қайимов (-75 кг) ҳамда Шоҳжаҳон Абдуллаев (-81 кг) барча рақибларини мағлуб этиб, Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Яна беш нафар ўзбекистонлик финалда имкониятни бой бериб қўйди.
Мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари билан танишинг:
Олтин медал:
Суҳроб Қайимов (-75 кг)Шоҳжаҳон Абдуллаев (-81 кг)
Кумуш медал:
Хуршид Расулжонов (-56 кг)Жавлонбек Йўлдошев (-64 кг)Нурислом Исмоилов (-69 кг)Амиршоҳ Самадов (-91 кг)Навбаҳор Ҳамидова (-75 кг)
Бронза медали:
Мирзабек Мирзаҳалилов (-52 кг)Раҳматилло Тошпўлатов (-60 кг)Сайдинисо Муҳаммадалиева (-51 кг)Насиба Ҳайруллаева (-54 кг)Зиёда Ярашева (-60 кг)Дилфуза Bekoва (-64 кг)Хадичабону Абдуллаева (-69 кг)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)