Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро ассамблеяси (МДҲ ПА) кенгаши раисининг таклифига биноан жорий йил 20—22 ноябрь кунлари Танзила Норбоева раҳбарлигида Олий Мажлис делегацияси расмий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.
Сенат матбуот хизматининг хабарига кўра, ташриф доирасида делегация МДҲ ПА кенгашининг навбатдаги мажлисида ва МДҲ ПАнинг эллигинчи ялпи мажлисида иштирок этади.
Шунингдек, ташриф доирасида «Қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтади. Мазкур тадбирда қишлоқ ҳудудларини барқарор ривожлантириш, бу соҳада муваффақиятли стратегиялар ва дастурларни амалга ошириш юзасидан тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)