«Реал» клуби раҳбари Флорентино Перес Бутунжаҳон футбол клублари ассоциациясига (WFCА) президент этиб тайинланди.
Мазкур ташкилот клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатини ўтказиш билан шуғулланади. 15 ноябрь, жума куни «Реал», «Милан», «Бока Хуниорс», «Ривер Плейт», Мексиканинг «Америка», Янги Зеландиянинг «Окленд Сити», Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» ва Конго ДРнинг «Мазембе» клублари вакиллари ФИФА қароргоҳида учрашди.
Йиғилишдан мақсад янги ташкилот тузиш ва клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатини ўтказиш тартибини режалаштириш бўлди. Янги ташкилотга Перес раҳбар этиб сайланди.
Мавзуга доир: Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг янги кўринишдаги илк мусобақасига Хитой мезбонлик қилади
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)