Британиядаги Дорсет графлигида яшовчи эркак уйида йиллаб чанг босиб ётган эски чойнакни миллион фунт стерлингга сотди. Бу ҳақда The Mirror хабар бермоқда.
У хонадонига ўзидаги буюмларни баҳолаш учун Duke’s Auctioneers аукцион уйидан эксперт чақиради. Мутахассис токчадаги чойнакни кўрсатишни сўрайди. Чойнакдаги кўк муҳрни кўргач эса, уни батафсил экспертиза учун олиб кетади.
Маълум бўлишича, чойнак қимматбаҳо антиквар буюм бўлиб, 1735—1796 йиллар оралиғида шахсан Хитой императори Сянлун учун тайёрланган.
Топилма аукционга қўйилди ва 1,04 миллион фунт стерлинг (1,3 миллион доллар атрофида) сотилди.
Изоҳ (0)