Шимолий қутбда Жанубий Африка республикаси (ЖАР) саёҳатчи денгизчилари сув юзасида ўйинқароқ оқ дельфинни кўриб қолди ва у билан бирга регби ўйнади. Саёҳатчилар бу йўл билан ЖАР терма жамоасининг регби бўйича Жаҳон чемпионати финалида Англия устидан қозонган ғалабасини нишонлади, деб ёзган Meduza.
Денгизчилар дельфинга тўп улоқтирди, чаққон сув жонивори эса коптокни тишлаб одамларга қайтариб олиб келди. Бу бир неча марта такрорланди. Шу тариқа оқ делфин ЖАР регби ишқибозларига қувонч улашди.
https://www.facebook.com/alon.kowen/videos/10157295174625860/
Изоҳ (0)