Франция жануби-шарқида 11 ноябрь куни рўй берган 5,4 балли зилзиладан сўнг шу ҳудуддаги Ардеш департаментида жойлашган Крюа атом электр станцияси тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
АЭС оператори — EDF вакилларига кўра, компания станциядаги уч реактор фаолиятини декабрнинг дастлабки икки ҳафтаси давомида босқичма-босқич тиклайди.
Зилзиладан сўнг тўхтатиб қўйилган реакторларда назорат чоралари белгиланган. Ҳозирда Франция атом хавфсизлиги бўйича миллий мувофиқлаштирувчиси томонидан мазкур назорат натижалари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)