«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ техник носозлик туфайли «Бухоро—Тошкент» йўналишидаги поезд қисқа муддатга тўхтаб қолгани учун йўловчилардан узр сўради, деб хабар беради «Ўзбекистон темир йўллари.
14 ноябрь куни соат 18:55 да «Бухоро–Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган 9-сонли «Шарқ» поезди «Жомбой» станциясида техник носозлик туфайли тўхтади.
Электровозда кузатилган носозлик қисқа муддатда бартараф қилиниб, поезд ўз йўналишида ҳаракатини давом эттирган.
Мавзуга доир: Япония темирйўл компанияси поезднинг жадвалдаги вақтдан 20 сония олдин жўнаб кетгани учун узр сўради
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда 369-сонли «Новосибирск—Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди вагон кузатувчиси ва йўловчи ўртасидаги аудиоёзув тарқалган эди. Унда Россияда ишлаб қайтаётган Ўзбекистон фуқароларидан «чегарадан бош оғриқсиз ўтказиб қўйиш» учун пул йиғилаётгани айтилган.
Изоҳ (0)