Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги «Китоб давлат геологик қўриқхонаси»ни «Китоб миллий геология боғи»га айлантириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақдаги Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси Қонун ҳужжатлари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Қўриқхонани миллий геология боғига айлантиришдан қуйидаги мақсадлар кўзланмоқда:
- Китоб Давлат геологик қўриқхонасида жойлашган халқаро аҳамиятга эга «Зинзилбан» геологик кесмасини, геологик меросини ва биохилма-хиллигини сақлаб қолиш ва муҳофаза қилиш;
- алоҳида экологик, маданий ва эстетик қимматга эга бўлган табий объектлар ва мажмуаларни, илмий ва маданий меросларини сақлаб қолиш;
- ҳудуд жозибадорлиги туфайли маҳаллий ва хорижий сайёҳларни ушбу геологик мерос, унинг биохилма-хилликлари билан танишишига имкон яратиш;
- ҳудуднинг геотуризм салоҳиятини янада ривожлантириш.
Қарор лойиҳасининг муҳокамаси 29 ноябргача давом этади.
Изоҳ (0)