Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган Dubai Cup—U23 халқаро мусобақадаги иштирокини давом эттирмоқда.
15 ноябрь, жума куни Любинко Друлович шогирдлари Иордания олимпиячиларига қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 40-дақиқасида Жасур Яхшибоев пенальтини голга айлантирган бўлса, иккинчи бўлим дебютида иорданияликлар Муҳаммад Исом Саиднинг аниқ зарбасидан сўнг ҳисобни тенглаштирди.
Шу тариқа Ўзбекистон олимпия терма жамоаси кетма-кет иккинчи ўйинда дуранг қайд этди. Илк турда жамоа Ироқни енга олмаган эди.
Dubai Cup—U23
2-тур баҳси
15 ноябрь, жума
Ўзбекистон — Иордания 1:1
Голлар: 1:0 — Жасур Яхшибоев, 1:1 — 53 Муҳаммад Исом СаидЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)