Ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев машҳур собиқ боксчи Оскар де ла Ҳоя раҳбарлик қиладиган Golden Boy промоутерлик компанияси билан шартнома имзолади.
Бу ҳақида боксчи ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
«Алҳамдулиллаҳ! Ортимда жуда кучли жамоа турибди. «Мир бокса»дан кейин энди Golden Boy ҳам бор! Каратэ ва кўча жангларида тарбияланган, кам таъминлаган бир болаликдан Осиё чемпионлиги, Олимпиада ўйинлари ва икки карра Жаҳон Чемпионати совриндори бўлишдек йўлни босиб ўтдим. Бу ҳали ҳаммаси эмас», — дея Мелиқўзиев сўзларини келтирмоқда GoSport.
Промоутерлик компанияси ўзининг баёнотида тез орада Мелиқўзиев иштирокида навбатдаги жанг ўтказилишини маълум қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)