Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Эркин Муҳиддинов Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси икки баробарга кўпайишини маълум қилди.

Фото: «Дарё»

Эркин Муҳиддиновнинг қайд этишича, 2020 йилда ишсизлик нафақаси 644 минг сўмга тенг бўлади.

Шунингдек, Эркин Муҳиддинов янги Меҳнат кодекси ишлаб чиқилаётганини ва у жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилганини ҳам маълум қилди. Жамоатчиликдан кодекс бандлари бўйича ўз таклиф ва талабларини билдиришлари сўралади.