Бугун, 15 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида кун давомида Ғарбий Қозоғистон ҳудудларидан салқин ҳаво массалари кириб келади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет матбуот хизмати.
Ҳавонинг ҳарорати республиканинг аксарият қисмида 12—17 даража атрофида иссиқ бўлиши кутилмоқда.
Дам олиш кунлари антитциклон таъсири давом этади. Республикада ҳаво босим бироз баландроқ бўлиб, булутли об-ҳаво кутилмоқда. Эрталаб ҳавонинг совиши сабабли термометр устунлари 0—5 даражадан ошмайди, кундузи ҳаво ҳарорати ўртача 10—15 гача исийди.
Ҳавонинг ўртача кунлик ҳарорати меъёрдагидан 1—3 даража атрофида совуқ бўлади.
Изоҳ (0)