Жиззах вилоятида «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси, ҳамда Электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси кўмагида VII Европа кинофестивали бўлиб ўтди.
Бундан аввал, Тошкент, Нукус ва Урганчнинг катта экранларида фильмлар муваффақият билан намойиш этилди, деб ёзмоқда «ЎзА».
Фестиваль кунлари катта экранида Австрия, Бельгия, Болгария, Венгрия, Германия, Дания, Италия, Латвия, Нидерландия, Финляндия, Франция ва Швеция давлатларининг таниқли режиссёрлари томонидан яратилган 10 та фильм намойиш этилди.
Барча кинофильмлар рус ва ўзбек тилидаги субтитрлар билан намойиш этилди.
Изоҳ (0)